11:15 / 10.02.2018
10606

АҚШда грипп туфайли 63 бола вафот этди

Фото: Reuters

АҚШда грипп туфайли камида 63 нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Fox News мамлакат ҳукумати ҳузуридаги касалликларни назорат қилиш ва огоҳлантириш бўйича марказ маълумотларига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, жорий грипп мавсумида шифохоналарга ётқизиш даражаси 2014-2015 йилги қиш мавсуми кўрсаткичларидан ошиб кетди. Ўшанда ҳам касалхоналарга жуда кўплаб беморлар олиб борилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда грипп эпидемияси сабабли 11 штатдаги мактаблар ёпилгани хабар берилганди.

Top