Жаҳон | 12:52 / 10.02.2018
13976
2 дақиқада ўқилади

Исроилнинг бир нечта самолётига зарбалар берилди - Сурия ОАВ 

Фото: Reuters

Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг бир нечта самолётларига зарбалар берган. Исроилликлар самолётлари Сурия марказий қисмидаги ҳарбий базага ҳужум қилди. Бу ҳақда Суриянинг SANA агентлиги ўз ҳарбий манбаларига асосан хабар бермоқда.

Агентлик хабарида рўй берган ҳодиса тафсилотлари келтирилмаган. Аниқлик киритилишича, Исроил томонидан “тажовузкорлик акти” бугун эрталаб кузатилган. Суриялик ҳарбийлар бунга жавобан “биттадан кўп” самолётга зарба беришган.

Шу билан бирга, Исроилнинг Haaretz нашри хабарига кўра, мамлакат шимолида F-16 қирувчиси қулаган, унга Сурия ҳудуди узра зарба берилган. Ҳар икки учувчи омон қолди.

Газета маълумотларига кўра, шанбага ўтар тунда Исроил ҳудудида Эроннинг дрони аниқланган. Исроилликлар уни уриб туширишган. Шундан сўнг Исроил Мудофаа армияси “Суриядаги Эрон объектларига” ҳужум қилган. Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳаракати натижасида Исроилнинг бир қирувчиси йўқотилган. Бундан ташқари, Исроилнинг қатор туманларида ҳаво тревогаси тизими ишга тушган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид