Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда илк бор аёл киши президент матбуот котиби бўлди
Фото: Қирғизистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Толгонай Стамалиевани мамлакат президенти матбуот котиби этиб тайинланиши ҳақидаги фармонни имзолади. Стамалиева бунгача президент аппарати ахборот сиёсати бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Стамалиева президент матбуот котиби бўлган илк аёл бўлди.
Стамалиева 1975 йилда туғилган. 1998 йилда Қирғизистон давлат миллий университетини “журналистика” ихтисослиги бўйича якунлаган.
Фаолиятини 1998 йилда “Кабар” миллий ахборот агентлиги мухбири сифатида бошлаган. 2002 йилдан бошлаб турли давлат тузилмаларида ишлаган ва ахборот таъминоти билан шуғулланган.
2016 йил 15 апрелда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати бошлиғи этиб тайинланган. 2017 йил ноябридан Сооронбай Жээнбеков аппарати ахборот сиёсати бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Мавзуга оид
09:20 / 05.12.2025
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
10:00 / 01.12.2025
Қирғизистондаги сайловлар: Жапаровга содиқ номзодлар деярли барча округда ғалаба қозонди
17:04 / 30.11.2025
Мухолифатчилар ҳибсга олиниши ва энергетика инқирози. Қирғизистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари қандай шароитда ўтмоқда?
11:20 / 30.11.2025