Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили депортация қилиниши ҳақида маълум қилди
Фото: РИА Новости / Стрингер
Украина иммиграция хизмати Михаил Саакашвилини Польшага депортация қилишга қарор қилди. У бу ҳақда Грузиянинг “Рустави 2” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Украина прокуратураси мен мамлакатдан депортация қилинишга тайёрланишим учун мени ушламаслигини айтган”, деб тушунтирган Саакашвили.
Саакашвилининг айтишича, унинг Грузияга топширилиши оммавий норозиликларга олиб келиши мумкин. Саакашвили Украинада ушланганда кўчаларга 60 мингга яқин одам чиққанини эслатиб ўтган.
Ундан аввалроқ Саакашвилининг адвокати Руслан Чернолуцкий сиёсатчи Украинада қонуний равишда қолаётгани ва уни чиқариб юбориш учун асос йўқлигини айтган. Унинг айтишича, Саакашвилининг унга қўшимча ҳимояга муҳтож шахс мақомини бериш рад этилгани юзасидан шикояти олий судда кўрилиши якунланмагунча мамлакатдан чиқариб юборила олмайди.
Аввалроқ Украина миграция хизмати Саакашвилининг бу илтимосини рад этганди. Суд бу қарорни қонуний деб топгандан кейин Саакашвили аппеляция берган.
Мавзуга оид
08:19 / 02.04.2026
Трамп Киевга ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилди
20:56 / 31.03.2026
Россия Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқиш учун икки ой муҳлат берди – Зеленский
22:42 / 28.03.2026
Эрон Дубайдаги “Украина омбори”га зарба берганини маълум қилди
10:18 / 28.03.2026