Спорт | 09:29 / 13.02.2018
9647
2 дақиқада ўқилади

«Челси» аутсайдерни йирик ҳисобда енгди

Англия Премьер-лигасининг 27-турида «Челси» «Вест Бромвич Альбион»ни қабул қилди ва йирик ҳисобдаги ғалабага эришди — 3:0.

Антонио Конте шогирдлари 25-дақиқадаёқ ҳисобни очишди — Эден Азар гол муаллифи бўлди. Ўйиннинг 63-дақиқасида мезбонларнинг устунлиги мустаҳкамланди — Виктор Мозес аниқ зарба берди. Ўйиндаги якуний ҳисоб 71-дақиқада ўрнатилди — Азар дублни расмийлаштирди. Шу тариқа, лондонликлар кетма-кет икки ўйиндаги йирик мағлубиятдан кейин ғалабани тантана қилишди.

Эндиликда Англия чемпионати турнир жадвалида «Челси» 53 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринда, «Вест Бромвич» 20 очкоси билан охирги ўринда жойлашган.

Англия чемпионати
27-тур

Челси – Вест Бромвич 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 25 Азар, 2:0 – 63 Мозес, 3:0 – 71 Азар.
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен (Кэйхилл, 74), Рюдигер, Мозес, Канте, Фабрегас, Дзаппакоста, Педро (Виллиан, 80), Азар, Жиру (Мората, 61).
Вест Бромвич –    Фостер, Филлипс, Доусон, Хегази, Эванс, Гиббс, Крыховяк, Бэрри (Якоб, 80), Брант (Берк, 46), Старридж (Родригес, 4), Рондон.
Огоҳлантиришлар: Эванс (45), Гиббс (49).

Мавзуга оид