Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муқаддам судланган ака-ука яна жиноят содир этди
2017 йил 6 сентябрда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида номаълум шахс А.С.га тегишли А.Навоий кўчасида жойлашган савдо дўконига том қисмини бузиш йўли орқали кириб, у ердан бир неча турдаги 3.836.500 сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ангрен шаҳар 10-даҳа 2-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1996 йилда туғилган И.Б. ва унинг бирга яшовчи ўгай акаси, муқаддам судланган, 1992 йилда туғилган Д.Б. содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинганлар.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026