Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй Шарқий Европада РҚМ қурилиши учун 1,8 млрд доллар сўради
Руминия ва Польшада 37 та ракеталарга қарши мудофаа тизимини (РҚМ) қуриш мақсадида АҚШ раҳбариятига 1,8 млрд доллар тақдим этиш борасида мурожаат юборилган. Бу ҳақда РҚМ бўйича Агентликнинг амалиётлар бўйича директори Гэри Пэннетт маълум қилди, деб ёзмоқда РИА «Новости».
«2019-молиявий йил учун бюджет лойиҳаси доирасида биз «Иджис» BMD тизимлари учун 1,8 млрд доллар сўрадик. РҚМ бўйича Агентлик Руминия ва Польшадаги объектларда 37 та «Иджис» SM-3 тизимини таъминлайди, шунингдек, бу тегишли соҳиллар бўйлаб жойлашган кемаларга ҳам алоқадор», - дея айтиб ўтди Пэннетт.
У бу ҳақда Пентагондаги махсус брифинг чоғида маълум қилган.
Мавзуга оид
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
13:13 / 09.06.2026