13:11 / 14.02.2018
22242

Тошкентда чақалоғини бегоналарга ташлаб кетган аёл қидирилмоқда

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 12 февраль куни соат 14.00ларда осиё миллатига мансуб, 17-20 ёшлардаги номаълум аёл А.Навоий кўчасида жойлашган Марказий дорихона олдида турган Н.М. ва А.А.нинг ёнига келиб, 3-7 кунлик соғлом қиз бола чақалоқни ушлаб туринглар, деб чақалоқни уларга бериб воқеа жойидан яширинган.  

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, чақалоқнинг онасини аниқлаш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top