Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода "учар дарвеш" ва "эркин мусаввирлар" кўчаси пайдо бўлади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоронинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва қўшимча кўнгилочар тадбирлар турларини йўлга қўйиш мақсадида "эркин мусаввирлар" кўчасини ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди. Қўмита матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Бу бўйича маҳаллий ҳукумат органлари билан иш олиб борилиб, "эркин мусаввирлар" кўчасининг локацияси белгиланди. Шунингдек маҳаллий мусаввирлар фикри ўрганилиб, ушбу лойиҳада уларнинг фаол иштироки таъминланиши кўзда тутилмоқда.
Бундай кўчаларни яратиш тажрибаси етакчи хорижий сайёҳлик марказларида кенг йўлга қўйилган бўлиб, мамлакатимиз пойтахтида ҳам унинг муқобили - Сайилгоҳ кўчаси ёки "Тошкент бродвейи" мавжуд. Бу каби кўчаларда шунчаки сайр қилиш ёқимли: меҳмонлар санъат асарларидан завқ олишади, маҳаллий замонавий санъат намуналари билан танишишади ва ҳатто портретга буюртма беришлари ёки тайёр ишлардан бирини эсдалик учун харид қилишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, Бухоронинг қадимий қисмида "учар дарвеш" пайдо бўлди. Бундай туристик аттракцион сайёҳлар учун қизиқ бўлади ва сайёҳлик йўналишларининг жозибадорлигини оширади. Келгусида бундай кўнгилочар шоу-лойиҳалар бошқа машҳур туристик шаҳарларда ҳам амалга оширилади. Бу нафақат дарвешлар, миллий колорит муҳитини акс эттирувчи бошқа персонажлар - масхарабоз, сарбон ёки ҳатто машҳур эртак қаҳрамонлари ҳам бўлиши мумкин, масалан, дунёга машҳур Хўжа Насриддин.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, ушбу ғоя унга Европа туристик марказларидан бири бўйлаб қилган саёҳати давомида келган ва миллий калоритини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда муваффақиятли йўлга қўйилган.
Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Хива, Шахрисабз, Қўқон ва бошқа тарихий шаҳарларидек туристик марказларида бундай лойиҳалар катта салоҳиятга эга бўлади ва сайёҳлар орасидаги таниқли масканлардан бирига айланиши кафолатланади.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026