Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда II Халқаро гидлар форуми ўтказилади
21-22 февраль кунлари Тошкент шаҳрида "Ипак йўли: чегарасиз ҳамкорлик" номли II Халқаро гидлар форуми ўтказилади. Унда 120 дан ортиқ миллий ва халқаро гид ҳамда эксперт иштирок этишади, уларни икки кунлик маърифий ва кўнгилочар дастурлар кутмоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
II Халқаро гидлар форуми ҳар йили Жаҳон гидлар ва экскурсиячилар кунини нишонлаш доирасида бўлиб ўтади. Мазкур тадбир Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Тасвирий санъат галереяси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда ўтказилади.
Гидлар форуми экскурсия фаолияти бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилиш, тажриба алмашиш, шунингдек мулоқот ўрнатиш ҳамда гид ишининг моҳияти бўйича кенг жамоатчилик хабардорлигини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштирувчи очиқ ва кенг халқаро платформа бўлиб хизмат қилади.
Форумнинг асосий вазифаси – "Ипак йўли" трансконтиненталь йўналишида жойлашган мамлакатлар вакиллари ўртасида конструктив мулоқотни йўлга қўйиш ва бу мақсад йўлидаги хатти-ҳаракатларни бирлаштириш. Бу бундан кейинги ҳамкорлик учун мустаҳкам асос яратиш ҳамда ҳамкорликда янги қизиқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш имконини беради.
Форум дастури уч майдонда бўлиб ўтади:
- муҳокама майдони (21.02.2018): расмий қисм ва муҳокамалар сессиясини ўз ичига олган "Ипак йўли: чегарасиз ҳамкорлик" халқаро илмий-амалий анжумани. Унда биринчи марта Озарбойжон, Арманистон, Қозоғистон, Россия, Сербия, Туркия каби мамлакатлардан туризм ва маданият соҳасидаги давлат бошқарув органлари вакиллари, халқаро экспертлар, гидлар ва музей экскурсиячилари иштирок этади. Шунингдек Жаҳон туристик гидлар ассоциациялари федерацияси вакиллари ҳам қатнашиб, иштирокчиларга гидлар қандай тайёрланиши ҳамда уларни тайёрловчи миллий ассоциациялар фаолиятига доир маълумотлар билан бўлишишади. Анжуман давомида Ўзбекистон туризм соҳаси ривожига бебаҳо ҳисса қўшган гидлар ва музей экскурсиячиларини тантанали мукофотлаш маросими бўлиб ўтади. Бундан ташқари, форум давомида Республика туризм соҳасида фаолият юритувчи кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази Қозон федерал университети билан Ҳамкорлик меморандумини имзолайди;
- гид лабороторияси (22.02.2018) Тошкент ва Бухоро шаҳарлари гидлари ва музей экскурсиячилари учун халқаро экспертлардан 5 маҳорат дарсини ўз ичига олган. Бу маҳорат дарслари гидларнинг профессионал фаолиятидаги кўникмалари, билимлари ва маҳоратларини такомиллаштиришга қаратилган;
- экспозицион қисм (22.02.2018) форум иштирокчилари ва меҳмонлари учун профессионал гидлар ҳамроҳлигида Тасвирий санъат галереясини кўздан кечириш ва Тошкент шаҳри бўйлаб экскурсион дастурларни ўз ичига олган.
Биринчи марта Форумнинг экспозицион қисми - Ўзбекистондаги Тасвирий саънат галереясида "Гиднинг оддий кунлари" фотокўргазмаси иш бошлайди, унда республика миллий гидларининг қизиқарли фотосуратлари намойиш этилади.
Шунингдек Форум доирасида Республика туризм соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази томонидан туристик бизнес вакиллари билан ҳамкорликда "Чексиз меҳр" хайрия акцияси - ногиронлиги бўлган болалар учун Тошкент шаҳри бўйлаб экскурсион турлар ташкил қилинди.
Форум иши натижаларига кўра гидлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ўқув ва илмий қўлланмаларни ишлаб чиқиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолашга доир тавсиялар тайёрланади.
Таъкидлаш жоизки, Жаҳон гидлар ва экскурсиясчилар куни 1990 йилда Жаҳон туристик гидлар ассоциациялари фкдкрацияси томонидан таъсис этилган ва дунёнинг 70 мамлакатида кенг нишонланади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 январига келиб Ўзбекистонда 400 гид фаолият олиб бормоқда, булардан 150 нафари - Тошкент шаҳрида, 135 нафари - Самарқанд вилоятида, 60 нафари - Бухоро вилоятида, 40 нафари - Хоразмда, 10 нафари - Фарғона водийсида ва 5 мутахассис Сурхондарё вилоятида фаолият юритади.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
12:12 / 09.06.2026