Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳмадбойга қачон ҳукм ўқилиши номаълум қолмоқда
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида судья Дилшод Комилов раислигида чинозлик “Аҳмадбой” номи билан донг чиқарган Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг 6 нафар жиноий шериклари устидан маҳкама жараёни давом этмоқда. 2017 йил 2 августида бошланган суд мажлисида судланаётганлар ЖКнинг 177-моддаси 3-қисми “а” ва “б” банди (валюта қимматликларини ноқонуний йўл билан олиш ёки сотиш), 188-моддаси (давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, жуда катта миқдорда назоратсиз даромад кўриш), 189-моддаси (Савдо қилиш ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-моддаси 2-қисми “а” ва “в” (Лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш) бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
2018 йил 16 февраль куни судланувчиларнинг барчасига судга раислик қилувчи Д.Комилов сўнгсўз имкониятини тақдим этган, шундан сўнг суд маслаҳатга кириб кетган эди. Айрим тахминларга кўра, суд ҳукми 19 февралда эълон қилиниши кутилганди. Аммо ҳозирча, суд ҳукми қачон ўқилиши муддати номаълумлигича қолмоқда.
Youtube'да кўриш
Mover.uz'да кўриш
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026