Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин капитал амнистияси муддатини узайтиришни маъқуллади
Россия президенти Владимир Путин 2018 йил 1 мартдан капитал амнистия қилиниши ҳақидаги қонунлар пакетини имзолади. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот порталида маълум қилинган.
Капитал амнистияси офшорлардан капиталларни олиб чиқиш ва уларни Россияга қайтариш учун узайтирилмоқда.
Биринчи қонун лойиҳаси 2018 йил 1 мартдан 2019 йил 28 февралгача “капитал амнистиясини” кўнгилли тарзда декларация қилишнинг 2-босқичи муддатларини ўрнатади.
Иккинчи қонун лойиҳаси назорат қилинувчи хорижий компанияларни тугатишнинг охирги муддатларини 2019 йил 1 мартгача узайтиради ҳамда биринчи қонун лойиҳасини амалга ошириш учун зарур ўзгаришларни киритади.
Амнистиянинг 1-босқичи 2015 йил 1 июлдан 2016 йил 30 июнгача давом этган. 2-босқич муддати 2018 йил 1 мартдан 2019 йил 28 февралгача қилиб ўрнатилади. 2-босқичда декларация топширадиганларга 1-босқичда тақдим қилинган кафолатлар сақланиб қолади.
Мавзуга оид
20:43 / 15.06.2026
Хориждаги бизнесга 200 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилди
10:07 / 04.05.2026
Чет эл валютасида облигация чиқаришга рухсат берилди
10:31 / 06.02.2026
Венесуэла парламенти амнистия тўғрисидаги қонунни бир овоздан қўллаб-қувватлади
13:23 / 13.01.2026