Ўзбекистон | 20:43
464
2 дақиқада ўқилади

Хориждаги бизнесга 200 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилди

Ўзбекистон фуқароларининг чет элдаги инвестиция фаолияти учун лимитлар оширилди.

Фото: iStock

Адлия вазирлиги Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказди.

Ҳужжатга кўра:

1. Ўзбекистон фуқароларининг чет элдаги инвестиция фаолияти учун 1 календар йил давомидаги лимитлар амалдаги 10 минг $ ўрнига қуйидагича оширилмоқда:

а) чет элдаги корхоналарининг устав капиталини шакллантириш (улушли иштирок этиш) ва чет элда филиаллар, ваколатхоналар ва савдо уйлари фаолиятини ташкил этишга:

  • 200 минг $ гача, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар учун;

  • 100 минг $ гача, давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар учун;

б) чет элдаги филиал ва ваколатхоналарини айланма маблағлар билан тўлдиришга:

  • 100 минг $ гача, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар учун;

  • 50 минг $ гача, давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар учун;

д) чет элдаги корхоналарининг устав капиталини шакллантириш ёки улушли иштирок этишга – 10 минг $ гача, жисмоний шахслар учун.

2. Банклар томонидан капитал ҳаракати операциялари бўйича қоғоз журнал ҳамда ҳужжатларнинг нусхалари тикилган йиғмажилдлар юритиш талаби бекор қилинди.

Бунда, жараённи рақамлаштириш орқали ушбу операцияларни рўйхатга олиш Марказий банкнинг FERUz ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланди.

3. Капитал ҳаракати операциялари ҳисобини юритиш рақамлаштирилгани муносабати билан ушбу операцияларни фақат асосий ҳисобварақ очилган банк орқали амалга ошириш талаби бекор қилинди.

4. Энди тадбиркорлик субъектлари капитал ҳаракати операцияларини иккиламчи ҳисобварақлар орқали ҳам амалга ошириши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид