Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғча тарбиячи ва ходимлари қайта тайёрлаш курсларига жалб этилади
Мактабгача таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида тегишли салоҳият мавжуд олий таълим муассасаларида Дефектология (логопедия), Амалий психология ва Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси мутахассисликлари бўйича касбий қайта тайёрлаш курслари фаолияти бошланади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар беради.
Маълум қилинишича, курслар жорий йилнинг 22 февралидан йўлга қўйилади. Хабарда айтилишича, 2018 йил давомида 16255 нафар мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрларини касбий қайта тайёрлаш курсларига жалб этиш режалаштирилган. Шундан, 2761 нафари 1601 нафари психолог ва 11893 нафари мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси бўлиши назарда тутилган.
Мазкур касбий қайта тайёрлаш курслари икки босқичда ташкил этилиб, биринчи босқичда 9697 нафар (22 февралдан июнь ойининг охирига қадар) тингловчи, иккинчи босқичда 6558 нафар (июль-октябр ойларида) тингловчи касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиши режалаштирилди.
Мавзуга оид
12:39 / 25.03.2026
“Бу псевдомутахассисларнинг маркетинг найранги”: инстаграмдаги “психологлар” ҳақида
10:38 / 10.11.2025
Оиладаги тинчлик фақат муҳаббатдан эмас — ҳар ёшнинг ўз психологияси бор
19:27 / 25.10.2025
Куз келди, лекин ҳис қилинмаяпти. Бу — хавотирланиш учун сабабми?
10:58 / 23.10.2025