22:28 / 20.02.2018
42684

Фото: Сариосиё тумани ҳокими ўқувчининг кундалигини текшириб, имзолаб берди

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги «Сурхондарё вилояти. Халқ фикри» гуруҳида жойлаштирилган постларнинг бирида Сариосиё туман ҳокими Асқарали Жўраевнинг ажиб бир иши ҳақида ҳикоя қилинади.

«Йўлда ўқувчи ҳокимдан илтимос қилди — кундалик дафтарини кўриб, текшириб, ота-онаси имзо чекадиган жойга қўл қўйиб беришини сўради. Ҳоким ҳам ўз навбатида текшириб, қўл қўйиб берди. Ўқувчи ўзида йўқ хурсанд, «энди мен аълочи бўламан, ҳар куни аъло баҳо оламан!» деб чопиб кетди», дейилади блогпостда ва туман ҳокими А.Жўраевнинг ушбу иш билан машғул пайти муҳрланган фотосурат ҳам илова қилинади.

Фото: Facebook

 

Top