Жаҳон | 08:42 / 20.02.2018
10134
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида илк бор “Араб модаси ҳафталиги” ўтади 

Фото: arabnews

Саудия Арабистони маҳаллий дизайнерлар ва мода саноати ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз тарихида илк бор “Араб модаси ҳафталиги”ни ўтказади. Тадбир Ар-Риёдда 26-31 март кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда 19 февралда ушбу ҳафталикка патронажлик қилувчи малика Нури бинт Файсал Ал-Сауд маълум қилди.   

“Саудия Арабистони рассомлари ва модельерлари ҳамжамияти бир неча йилдан бери мунтазам ривожланиб ва ўзига ишончи ошиб бормоқда. Бошқарма янги ҳодиса мода ва тасвирий санъат соҳасидаги истеъдодлар имкониятларини намойиш қилиш учун мос майдон бўлиши ва Саудия Арабистони кўнгил очиш соҳасига турфалик киритишига умид қилади”, деб айтган малика қиролликнинг кўнгил очиш бош бошқармаси мактубига иқтибос келтириб.  

Маълум қилинишича, 22 та араб давлати дизайнерларини бирлаштиришга интилувчи “Араб модаси ҳафталиги” яқинда Ар-Риёдда ўз бюросини очган.

Саудия Арабистонидаги “Араб модаси ҳафталиги” директори Лайло Исо Абузайд бўлиб ўтажак тадбир “иқтисодиётнинг туризм, меҳмонхона бизнеси ва савдо каби тармоқлари ривожланишига туртки беришини” айтган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид