Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сооронбай Жээнбеков ички ишлар идораларини порахўр ходимлардан тозалашни буюрди
Фото: Қирғизистон президенти ахборот хизмати
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ички ишлар вазири Улан Исроиловга милиция сафларини порахўр ходимлардан тозалаш ишларини кучайтириш ва жиноятчиликка қарши курашни фаоллаштиришни буюрди.
Маълум қилинишича, Жээнбеков ва Исроилов учрашувда ички ишлар идораларида коррупцияга қарши кураш бўйича чоралар ва вазифаларни муҳокама қилишган.
Жээнбеков ички ишлар сафларини коррупция билан шуғулланувчи ва жиноий жазоланувчи жиноятлар, жумладан наркокоррупцияга аралашган нопок ходимлардан тозалаш бўйича ишларни кучайтириш вазифасини қўйди. Бундан ташқари, Жээнбеков ички ишлар идораларини ислоҳ қилиш билан боғлиқ барча тадбирларни ниҳоясига етказиш топшириғини берди.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
19:46 / 16.02.2026
Садир Жапаров қандай қилиб ҳокимиятга келганди?
15:38 / 16.02.2026
«Дамингни ол, дўстим» – Жапаров Ташиев билан учрашганини айтди
14:14 / 16.02.2026