09:30 / 20.02.2018
13905

Видео: Гвардиола рақиб жамоа мураббийи билан жанжаллашди

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Кубоги доирасида «Уиган»га қарши кечган ўйин танаффусида рақиб жамоа бош мураббийи Пол Кук билан жанжаллашди.

Мураббийлар танаффусга ҳакам ҳуштаги янграшидан аввалроқ майдон четида мунозара бошлашганди. Бу жанжал «шаҳарликлар» ярим ҳимоячиси Фабиан Делф Макс Пауэрга ишлатган фолидан кейин қизил карточка олиши ортидан келиб чиқди.

Томонлар муносабатларга ойдинлик киритиш жараёнини трибуналар остидаги йўлакда ҳам давом эттиришган. «Сити» мураббийлар штаби вакиллари уларни базўр ажратиб қолган.

 

Top