Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио-де-Жанейрода вазият оғирлашмоқда, энди хавфсизликни армия таъминлайди
Фото: Exame
Бразилия федерал сенати президент фармонини маъқуллади, унга кўра мамлакат армиясига Рио-де-Жанейро штатида хавфсизликни назорат қилиш функцияси ўтказилди. Бу ҳақда Globo хабар қилмоқда.
Ташаббусни 55 парламентарий қўллаб-қувватлади, 13 нафари қарши чиқди ва бир киши бетараф қолди.
Фармон билан назарда тутилган чоралар хавфсизликни таъминлашга қаратилган бўлиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.
16 февраль куни Бразилия президенти Мишел Темер Рио-де-Жанейро штатидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш кучлари устидан назоратни армияга бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу маҳаллий тўдалар ўртасидаги қарама-қаршилик туфайли юз берган зўравонлик ҳолатлари авж олиб кетгани фонида содир бўлди.
Мавзуга оид
20:09 / 09.03.2026
Бразилиядаги футбол учрашувида 23 та қизил карточка кўрсатилди
22:21 / 01.02.2026
Эрон ЕИ мамлакатлари армияларини "террорчи гуруҳлар" рўйхатига киритди
14:26 / 31.01.2026
Сирдарёда пул учун Россия армиясига ёлланган 60 ёшли шахс 5 йилга қамалди
10:06 / 24.01.2026