Жаҳон | 09:36 / 23.02.2018
4519
1 дақиқада ўқилади

Номаълум шахс Вашингтондаги ҳарбий базани портлатиб юбориш билан таҳдид қилган

Фото:Finbarr O'Reilly/Reuters

АҚШнинг Вашингтон штатидаги Китсан ҳарбий-денгиз базаси қўмондони Алан Шрейдернинг айтишича, номаълум шахс объектни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда фейсбукдаги расмий саҳифада хабар берилди.

Қўмондоннинг сўзларига кўра, база дарвозаларига қора жип келган.

«Ҳайдовчи танаси ва машинада қўлбола портловчи қурилмалар бор экани ҳақида маълум қилган», - дея айтиб ўтди Шрейдер.

Ҳарбийнинг таъкидлашича, ҳайдовчи қўлга олинган, базада тревога эълон қилинди ва хавфсизлик чегараси ўрнатилди.

Айни дамда ФТБ иштирокида тергов олиб борилмоқда. Шрейдернинг таъкидлашича, «вазият назорат остида».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид