Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон билан чегарага алоқадор янги қарорни қабул қилди
Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилган.
Қарор билан Самарқанд вилоятидаги Жартепа, Жиззах вилоятидаги Кушкент, Учтўрғон, Сирдарё вилоятидаги Ховостобод, Тошкент вилоятидаги Бекобод, Наманган вилоятидаги Поп, Фарғона вилоятидаги Равот, Сурхондарё вилоятидаги Гулбаҳор автомобиль йўллари ўтказиш пунктлари ҳамда Амузанг темир йўл ўтказиш пунктининг муҳандислик-коммуникация ва йўлбўйи инфратузилмасини янада ривожлантириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Жартепа аҳоли пункти ҳудудидаги чегара пости ташкил этилади.
Бундан ташқари, ўтказиш пунктларига туташ автомобиль йўллари бўйида замонавий стандартларга мос йўлбўйи инфратузилмасини ташкил этиш тадбирларини ўтказиш, шунингдек, фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратиш белгиланмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга 2018 йил 1 мартгача Ўзбекистон ҳудуди доирасида Ғалаба – Хошадий темир йўл участкаси реконструкция қилинишини таъминлаш ва ўтказиш пунктида зарур хизмат-маиший шароитлар яратиш вазифаси топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон – Ўзбекистон чегарасида яна бешта назорат ўтказиш пункти ишини тиклаши хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
08:32 / 17.03.2026