Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда яна портлаш содир бўлди
Фото: Reuters
Афғонистон жанубидаги Ҳилмонд вилоятида юз берган портлаш оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди ва яна ўн нафар инсон турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда РИА «Новости» Pajhwok агентлигига асосан хабар бермоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Лашкаргоҳ шаҳрида худкуш террорчининг ўзини портлатгани туфайли жабрланганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор. Шунингдек хабар берилишича, портлаш натижасида икки маҳаллий телеканал биноси зарар кўрди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда толиблар ҳужуми юз бергани, ҳарбийлар орасида қурбонлар кўп экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:16 / 20.01.2026
Афғонларнинг ярмидан кўпининг Германияга кириш рухсатномалари бекор қилинди
18:35 / 18.01.2026
«Толибон» элитасидаги бўлиниш: журналистлар интернет масаласидаги манфаатлар тўқнашувини очиб берди
23:16 / 06.01.2026
Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланишига чеклов жорий этилмади – ТИВ
12:07 / 06.01.2026