Жаҳон | 09:15 / 24.02.2018
6518
1 дақиқада ўқилади

Мексикадаги энг йирик университет ёнида отишма, қурбонлар бор

Фото: El Pais

Мексика Миллий мухтор университети ёнида рўй берган отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда El Pais.

Таъкидланишича, қурбонларнинг ёши 20 ва 29да бўлган. Уларни университетни қўриқлаш хизмати ходимлари топишди, айнан улар тиббиёт ходимларини чақиришган. Жабрланувчилар шифохонага олиб кетилди, бироқ олинган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмишди.

Айни дамда тергов олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ўзаро рақобатда бўлган жиноий гуруҳлар ўртасидаги можаро бўлиши мумкин. Уларнинг гиёҳванд моддаларга алоқаси борлиги айтилмоқда. Маълум бўлишича, ўлдирилганлар олий таълим муассасаси ходимлари ёки талабалари эмас.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид