Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомалидаги терактлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 38 кишига етди
Фото: Reuters
Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида юз берган терактлар туфайли камида 38 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда TRT World.
Хабар қилинишича, терактлар президент қароргоҳидан унча узоқ бўлмаган ерда юз берган. Иккита автомобиль портлатилган, шундан сўнг террорчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан отишмани юзага келтирган.
Терактлар учун масъулиятни «Аш-Шабоб» террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Аввалроқ Сомали пойтахти Могадишода 23 февраль кечки пайт содир бўлган иккита портлаш оқибатида 18 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:47 / 12.03.2026
Норвегияда АҚШ дипмиссияси ёнидаги терактда гумон қилинганлар қўлга олинди
09:20 / 23.02.2026
Зеленский: Лвивдаги терактни РФ Telegram орқали ташкил этган
16:41 / 22.02.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб зарбалар йўллади
21:43 / 16.02.2026