Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Сурияда ярашув резолюциясига тўлиқ амал қилишга чақирди
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияда гуманитар вазиятни яхшилаш мақсадида камида 30 кунга жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги резолюция қабул қилганини қутлади. Бу ҳақда вазирлик баёнотида айтилган.
“Суриянинг бир қатор ҳудудларида охирги вақт тинч аҳоли ўртасида кўп сонли қурбонлар билан кечаётган зўравонлик даражаси ошгани ортида ушбу ҳужжатнинг долзарблигини таъкидлаймиз”, деб айтилган баёнотда.
Вазирликда таъкидланишича, резолюциянинг қабул қилиниши Суриянинг энг кўп жабрланган ҳудудларида гуманитар ёрдамга хавфсиз ва ҳеч қандай тўсиқларсиз эришишни таъминлаш учун аниқ қадамлардан бири бўлади.
“Резолюция бандларига тўлиқ амал қилинишига чорлаган ҳолда, мамлакатнинг барча манфаатдор давлатларидан ўз нуфузи ва таъсиридан ихтилоф томонлари Сурия муаммосини тезроқ тартибга солиш мақсадида ишонч чораларини мустаҳкамлаш йўлида реал қадамларни қабул қилишлари учун фойдаланишларини кутамиз”, дейилган хабарда.
БМТ Хавфсизлик кенгаши 24 февралда Сурияда аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун камида 30 кунга мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб жанговар ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилувчи 2401-резолюцияни қабул қилди. Ҳужжат муаллифлари Кувайт ва Швеция фикрича, бу Дамашқ чеккасидаги Шарқий Гутадаги вазиятни яхшилашга ёрдам беради.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
08:45 / 25.06.2026
ЕКПА Гуржистон ҳукуматини мухолифатга босимни тўхтатишга чақирди
09:02 / 11.06.2026