Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРнинг Токиога эҳтимолий ядро зарбаси оқибатлари тахмин қилинди
National Interest нашри мутахассислари КХДРнинг Токио шаҳрига эҳтимолий ядро зарбаси оқибатларини баҳолашди. Экспертлар таҳлил чоғида Стивенс Технологиялар институтида ишлаб чиқилган Nukemap махсус дастуридан фойдаланишди.
Нашр қисқача маълумотнома келтирган ва Корея ярим ороли япон қўшинлари томонидан 1940-1945 йилларда босиб олинганини қайд этган. Бу ҳодисалар икки давлат муносабатларига салбий таъсир кўрсатди ҳамда Япония ва 1948 йилда ташкил топган КХДР ўртасида антагонизм (зиддият)нинг ортишига сабаб бўлди. Икки мамлакат муносабатларидаги бошқа бир муаммо – Токио-Вашингтон-Сеул ўзига хос иттифоқи. У минтақада Шимолий Корея сиёсатига фаол равишда қаршилик кўрсатади.
Ушбу омилларга қарамай, Япония КХДР учун иккинчи даражали давлат бўлиб қолмоқда. NI’нинг таъкидлашича, Япония Шимолий Кореяни асосан япон оролларида жойлаштирилаётган Америка базалари туфайли қизиқтирмоқда. Экспертларнинг ишонч билдиришича, АҚШга қарашли бу ҳарбий объектлар Корея ярим оролида можаро юз беришида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин, шунинг учун шимолий кореялик ҳарбийлар энг биринчи нишонига Американинг ушбу базалари айланади. Хусусан, экспертларнинг фикрича, АҚШнинг “Йокота” ҳарбий объектига зарба берилади, у Токиодан 50 километр узоқликда жойлашган. Воқеалар шундай ривожланадиган бўлса, тахминан 13 минг киши ҳалок бўлади, яна 45 минг инсон жабр кўради. Бироқ, ядро булутлари, мутахассисларнинг тахминича, Япония пойтахтига етиб бормайди.
Токионинг Касумигасэки туманидаги ҳукумат тузилмаларига бериладиган ядро зарбаси анча жиддий бўлади, у 24 мингдан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин, яна тахминан 91 минг киши жабрланади. Бироқ Синдзюкудаги Япония Мудофаа вазирлигига бериладиган зарба энг вайронакорга айланади. Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, бундай ҳужум туфайли қарийб 57 минг киши қурбон бўлади ва яна 128 минг инсон жабр кўради. Бу зарбадан радиофаол булутлар, экспертларнинг таъкидлашича, энг даҳшатли бўлади ва Токиода аҳоли зич яшайдиган туманларга хавф солади.
Шу билан бирга, таҳлилчилар Япония пойтахтига бериладиган ядро зарбаси қурбонлари ва ундан жабрланувчилар сонига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бир неча омилларни таъкидлаб ўтишган. Бир томондан, Токио транспорт тизими фавқулодда ҳолатларда вақтинчалик бошпанага айланиши мумкин. Бошқа томондан, маҳаллий ер рельефи текис бўлгани учун ядро зарбаси нурига гувоҳ бўлганлар кўзи ожиз бўлиб қолиши эҳтимоли бор.
Умуман олганда, нашрнинг қайд этишича, Япония пойтахтига кўп сонли ядро зарбаси натижасида ўн минглаб одам ҳалок бўлади, яна миллионлаб киши жабрланади. Экспертларнинг иддао этишича, бундай сценарий кенг миқёсли вайроналарга олиб келади.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
17:15 / 27.04.2026