Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров Латвиянинг унга нисбатан жорий қилган тақиқи ҳақида гапирди
Фото: РИА "Новости"
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Латвияга ташриф буюришига қўйилган тақиқни изоҳлади.
«Ҳурматли дўстлар! Сизнинг ёрдамингизга жуда муҳтожман. Менга қимматли маслаҳат билан ёрдам беришингиз мумкин. Латвияга кордонлардан четлаб ўтиб, қандай қилиб кириш билан қизиқмоқдаман. Гап шундаки, Латвияга ташриф менинг бутун ҳаётим мақсади эди. Эрталаб ва кечқурун, ишда ҳамда уйда Ригага боришни орзу қилардим. Эндиликда, бунинг учун икки-уч кун вақт бўлганида, Латвия Сейми менга кириш тақиқлангани ҳақида хабар бермоқда», - дея ёзган Қодиров.
Латвияга ташрифи тақиқланган шахсларнинг рўйхатига ҳаммаси бўлиб «Магнитский рўйхати»дан 49 исм киритилган.
«Жуда хафа бўлдим, ўзимни қўйишга жой топа олмаяпман. Отда сайр қилиш ҳам, машғулотлар ҳам, мусиқа ҳам асабларни жойига келтира олмаяпти. Мен қадрдон Латвияга бора олмаслигим, ҳақидаги фикр тинч қўймаяпти», - дейилади Чеченистон раҳбари хабарида.
Шунинг Қодировнинг таъкидлашича, «бошқа анъаналар ва қадриятларда тарбияланган» инсон сифатида Латвия фуқароларини Чеченистонга таклиф этади.
Мавзуга оид
14:52 / 28.02.2026
Немцовнинг ўлдирилганига 11 йил: ЕИ жиноят ҳақида эслатди
15:22 / 25.02.2026
Қозоғистон чеченистонлик мухолифатчи экстрадициясини тўхтатди
11:39 / 02.02.2026
Латвия Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш марказлари очиш ниятини билдирди
14:47 / 12.01.2026