Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда таъмирдан чиқарилган “Ҳувайдо” масжиди очилди
Тошкент шаҳри Шайҳонтохур туманида “Ҳувайдо” жоме масжиди таъмирланиб яна фойдаланишга топширилди.
Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов иштирок этди.
Пешин намозидан кейин ушбу намунали ишлар бошида турган ҳурматли Президентимиз, ЎМИ раиси муфтий ҳазратлари ҳақларига ва масжид таъмирланишида хизмат қилганлар, ҳомийлар, ушбу ишлар бошида турган солиҳ инсонлар ҳақига маъруза ва дуойи-хайрлар қилинди.
Масжидга 1701-1780 йилларда Фарғона водийсининг Чимён қишлоғида яшаб ижод этган тасаввуфий шоир Ҳувайдо номи берилган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистондаги барча қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжид ва қабристонлар таъмирдан чиқарилиши ва ободонлаштирилиши белгилаб қўйилди.
Мавзуга оид
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026