Нормативларни топширолмаган 16 футболчи Суперлига баҳсларидан четлатилди
Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилмоқда, деб хабар беради ЎФА сайти.
Бундай тест-синовлари ўзбек футболида илк марта амалга оширилаётган бўлиб, у Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан шахсан назорат қилиб борилмоқда.
Белгиланган режа асосида янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчилари иккинчи марта нормативларни топширишди. Таъкидлаш жоизки, 292 футболчидан 16 нафари тестлардан ўта олмади.
Бу футболчиларнинг исми-шарифи ЎФА хабарида келтирилмаган.
Клубларда натижалари қониқарсиз чиққан футболчиларга қайтадан тест-синовлари топширмагунча, лицензия берилмайди ва улар Суперлига баҳсларида иштирок эта олишмайди.
Қайтадан ўтказиладиган тест-синовлари санаси ПФЛ томонидан алоҳида эълон қилинади.
Мавзуга оид
12:13 / 17.06.2024
Суперлига. Алижонов қайтган марказий ўйинда кучлар тенг келди — фотожамланма
14:08 / 13.05.2024
«Ёш ўйинчилар машғулотга ҳам қатнай олмаяпти». Самарқандга футбол керак эмасми?
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
18:59 / 29.01.2024