Жаҳон | 16:55 / 27.02.2018
8163
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди

Фото: Pakistan Today

Саудия Арабистонида аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди, деб ёзмоқда Pakistan Today.

Таъкидланишича, Ар-Риёд, Мадина, Макка ва Ал-Қосимда аёллар бўш бўлган жойларга ариза билан мурожаат қилишлари ҳамда мамлакат қуролли кучларида хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бўлган ишга жойлашишлари мумкин.

Бунинг учун маълум бир мезонларга тўғри келиш лозим, жумладан мактабни тугатганлик ҳақида гувоҳномага эга бўлиш. Ёши 25 дан 35 гача бўлган аёлларгина фақат ариза бериши мумкин. Бундан ташқари, улар ва уларга бириктирилган эркаклар ишлашни хоҳлайдиган жойда истиқомат қилишлари талаб этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид