Ўзбекистон | 12:00 / 01.03.2018
6165
2 дақиқада ўқилади

Асака туманида дафн этиш жойларини таъмирлашга етарли даражада маблағ ажратилди

Фото: AP Photo

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрь кунги ПҚ-3454 сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори хамда Асака туман ҳокимининг 2018 йил 4 январь кунги “Асака туман маҳаллий бюджетининг 2018 йил учун белгиланган асосий кўрсаткичлари тўғрисида”ги 5-Қ сонли қарорига асосан туман маҳаллий бюджетининг маблағлари ҳисобидан ободонлаштириш соҳаси учун жами 4,6 млрд сўм маблағ ажратилди. Жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 2,9 млрд сўм, ягона ижтимоий тўловлар учун 712 млн сўм ҳамда бошқа харажатлар учун 1.1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Асака тумани ҳудудида жами 97та дафн этиш жойлари мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда ушбу дафн этиш жойларидан 35таси таъмирдан чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрель кунги 101-сонли “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қарорига асосан тумандаги дафн этиш жойларини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига бюджетдан маблағлар ажратилди. Хусусан, ўтган 2017 йил давомида тумандаги 5та дафн этиш жойларига бюджетдан 297 млн сўм маблағ ажратилган бўлса, жорий йилда бюджет маблағлари хисобидан тумандаги 12та дафн этиш жойларини таъмирлаш ва ободонлаштириш харажатлари учун 357 млн сўм маблағ ажратилди.  Жумладан,

Дафн этиш жойларини ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларига ҳомийлик маблағлари ҳам жалб этилиб, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари кўмаги билан амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 2017 йил давомида 11та ички кўчаларда таъмирлаш ишлари амалга ошрилган бўлса, 2018 йилда 658.7 млн сўм маблағ ҳисобига 8.5 км узунликдаги 12та кўчада таъмирлаш ишлари амалга ошрилиши режалаштирилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид