02:51 / 02.03.2018
12868

АПЛ. "Сити" сафарда "Арсенал"ни йирик ҳисобда енгди

Фото: Getty Images

Англия чемпионати 28-турининг марказий ўйини ўтказилди. Унда "Арсенал" ўз уйида "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Учрашув меҳмонларнинг йирик ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

15-дақиқада Бернарду Сильва ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада Давид Сильва орадаги фарқни оширди. Учрашувдаги сўнгги голни 33-дақиқада Сане киритди. 

Ушбу ўйиндан кейин шаҳарликлар 75 очко тўплаган ҳолда энг яқин таъқибчиси "Манчестер Юнайтед"дан 16 очко олдинда боришмоқда. "Арсенал" эса 45 очко билан 6-ўринда бормоқда. 

Арсенал – Манчестер Сити 0:3 (0:3, 0:0)

Голлар: 0:1 – 15 Бернарду Силва, 0:2 – 28 Сильва, 0:3 – 33 Сане.
Арсенал – Чех, Мустафи, Колашинац, Бельерин, Косьельни, Мхитарян, Джака, Рэмзи, Ўзил, Уэлбек, Обамеянг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Данило, Уокер (Зинченко, 72), Отаменди, Сильва (Габриэл Жезус, 87), Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне, Сане, Агуэро (Туре, 82).
Огоҳлантиришлар: Отаменди (19), Колашинац (32).

Top