Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлиганинг «миси чиқди». «Пахтакор»да чироқ ўчиб қолди (видео)
Фото: Tribuna.Uz
Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида «Пахтакор» стадионидаги ёритиш мосламаларидан бири тўлиқ ўчиб қолди.
Гап шундаки, учрашувнинг 23-дақиқаси давом этаётган вақтда стадион ВИП-секторидан ўнгда жойлашган қисмида жойлашган прожектор ўчиб қолди. Қарийб 7 дақиқа давомида чироқ ёнмай турди. Ниҳоят 30-дақиқдан сўнг чироқ ёнгач, учрашув давом эттирилди.
Эслатиб ўтамиз, ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти бир неча клубларни Суперлигага қўймаган ва бунга асосий сабаблардан бири сифатида стадиондаги ёритиш мосламаларидаги камчиликлар кўрсатилганди.