Спорт | 21:56 / 03.03.2018
4653
1 дақиқада ўқилади

Бундеслига. «Шальке» ва «Айнтрахт» муҳим ғалабаларни қўлга киритишди

Фото: Twitter/FC Schalke 04

Германия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган бир неча ўйинлар якунланди.

«Шальке» ўз майдонида «Ҳерта»ни кичик ҳисобда мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди. «Ҳанновер» устидан ғалаба қозонган «Айнтрахт» уни таъқиб қилишда давом этяпти.

«Ҳоффенҳайм» сафарда «Аугсбург» курагини ерга теккизган бўлса, «Байер» «Вольфсбург»ни мағлуб этди.

Бундеслига, 25-тур
3 март

Шальке-04 – Ҳерта 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 37 Пьяца. 

Аугсбург – Ҳоффенҳайм-1899 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 30 Крамарич, 0:2 – 50 Гнабри. 

Айнтрахт Ф – Ҳанновер 96 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 39 да Кошта. 

Ҳамбург – Майнц 0:0 (0:0, 0:0)

Вольфсбург – Байер 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 31, пенальти Аларио, 0:2 – 78 Брандт, 1:2 – 79 Мехмеди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид