Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориждаги мусодара қилинган мол-мулкни ким бошқаради?
Президентнинг 27.02.2018 йилдаги Хориждаги давлат мулкидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларига доир ПҚ–3570-сон қарори эълон қилинди.
Ҳужжат билан Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги «Давлат активларини бошқариш маркази» ДУКга мамлакатимиз судларининг қарорлари билан давлат фойдасига ўтказилган ёки ихтиёрий равишда республика мулкига топширилган хориждаги мол-мулк мулкдорларининг ҳуқуқларини Ўзбекистон номидан амалга ошириш ваколати берилди, деб ёзади Norma.uz.
Эслатиб ўтамиз, ЖПКнинг 211-моддасига мувофиқ гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари, шунингдек жиноий йўл билан орттирилган пуллар ва бошқа бойликлар давлат фойдасига ўтказилади.
Агар мол-мулк жиноят қуроли бўлмаса ва жиноий йўллар билан орттирилмаган бўлса, мусодара қилиш жазо чораси сифатида қўлланилмайди.
Марказга Адлия вазирлиги ва Олий суд билан биргаликда Ўзбекистон судларининг мол-мулкни давлат фойдасига ўтказиш ҳақидаги ҳукмларини хорижий давлатларнинг ваколатли органларига юбориш топширилди. Бу билан ҳукмларнинг ижроси таъминланади.
Ҳукм ижро қилингандан кейин Давлат рақобат қўмитаси, ТИВ, Молия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан давлат фойдасига ўтказилган мол-мулкнинг Ўзбекистон мулки деб хатловдан ўтказилиши ва расмийлаштирилиши таъминланади.
Кейин Вазирлар Маҳкамаси активларнинг кейинги ҳолати ҳақидаги қарорни қабул қилади. Улар сотилиши, Ўзбекистон давлат органларига ўтказилиши, ижарага берилиши ёки ишончли бошқарувга ўтказилиши мумкин.
Қарор қабул қилингунга қадар Марказ қуйидагиларга ҳақли:
• мазкур мол-мулкни муассасаларимиз жойлашган давлат билан келишган ҳолда ушбу муассасалар эҳтиёжлари учун, шунингдек бошқа давлат органларининг хориждаги ваколатхоналари эҳтиёжлари учун ўтказиш;
• 27.02.2018 йилдаги ПҚ-3570-сон қарор матнини хорижий давлатларнинг ваколатли органларига тақдим этиш;
• мол-мулкни ижарага ва ишончли бошқарувга бериш;
• чет элда банк ҳисобрақамларини мустақил тасарруф этиш шарти билан очиш;
• тўғридан-тўғри шартномалар бўйича мустақил экспертларни, аудиторлик, адвокатлик, консалтинг фирмаларини, суғурта компанияларини, хизматлар кўрсатувчи компанияларни ва бошқа ташкилотларни, шу жумладан мол-мулкни бошқариш учун керакли хорижий ташкилотларни жалб этиш.
Ҳужжат 28.02.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:00 / 25.05.2026
Реновация: мулкдор нима талаб қила олади, нима эса мажбурий эмас?
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026