Жамият | 12:35 / 03.03.2018
14757
1 дақиқада ўқилади

Оққўрғонда 32 ёшли эркак ўз акасини пичоқлади

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Оққўрғон туманида 2 февраль куни соат 16.30ларда Мустақиллик кўчаси 22-уйда яшовчи, 1986 йилда туғилган Ф.М. уйида оилавий жанжал оқибатида ўз акаси А.М.нинг чап биқин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада А.М. касалхонага ётқизилган. Ф.М. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид