Жаҳон | 12:08 / 05.03.2018
12789
1 дақиқада ўқилади

Антарктидада пингвинлар ўлкаси кашф қилинди

Фото: Michael Polito

Халқаро олимлар гуруҳи Антарктиданинг кам ўрганилган ҳудудида Адели пингвинларининг кўп сонли колониясини кашф қилди. Чекланган ҳудудда 1,5 миллионга яқин  пингвин борлиги аниқланди. Scientific Reports илмий журналида янги тадқиқот натижалари тақдим этилди.

Биологлар бу жойни материк бўйлаб пингвинлар миграцияси йўлларини кузатиш давомида аниқлашди. Популяция Дейнжер оролларига жойлашди. Олимларга уларнинг "изига тушиш" учун космосдан олинган суратлар ёрдам берди.

Жами 750 мингдан ортиқ пингвин уйи топилди. Унга қадар эса олимлар бу ерларда пингвинлар сони беш бараварга кам эканига ишончлари комил эди. 

Янги ҳисоб-китобларга кўра, бу турдаги жами пингвинларнинг 55 фоизи Дейнжер оролларида яшайди.

Тадқиқот муаллифлари иқлим ўзгаришлари қайд этилган тақдирда бу ҳудудни муҳофаза қилиш муҳимлигини таъкидлашмоқда. 

Фото: Scientific Reports

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид