Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Илм-фан тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Фото: Pixabay
Ўзбекистонда "Илм-фан тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжат Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди ва муҳокамалар учун regulation.gov.uz сайтида тақдим этилди.
"Илм-фан тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг мақсади — мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазифалар ечимини топиш учун илмий ва илмий-техник фаолиятни бошқариш ҳамда миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлаш.
Ҳозирда республика қонунчилигида айнан илм-фан соҳасини ривожлантиришга доир ягона ҳуқуқий ҳужжат йўқ. Янги қонун лойиҳасининг асосий мақсади - илмий ва илмий-техник фаолият субъектлари, давлат органлари ҳамда илмий ва илмий-техник маҳсулотлар истеъмолчилари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш.
Қонун лойиҳаси 8 боб ва 42 моддани ўз ичига олган.
Қонуннинг кучга кириши илмий ва илмий-техник соҳада ҳуқуқий майдонни шакллантириш имконини беради. Муҳокамалар 20 мартга қадар давом этади.
Мавзуга оид
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026
Товарларни эркин муомалага чиқаришда электрон тасдиқ олиш тартиби жорий этилади
07:34 / 30.01.2026