Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тож-Маҳалга чипталар тонг отишидан 45 дақиқа олдин сотила бошланади
Ҳиндистон ҳукумати Аградаги Тож-Маҳал мақбарасига чипта сотувчи кассалар ишлаш жадвалини сайёҳлар камайиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда Times of India нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу қарорни Ҳиндистон маданият вазири Махеш Шарма парламент қуйи палатаси депутатларига мурожаатида айтиб ўтган. Янги қоидаларга кўра, кассалар тонг отишидан 45 дақиқа олдин очилиб, қуёш ботишидан ярим соат олдин ёпилади. Ҳукуматдагиларнинг фикрича, бу сайёҳларга узун навбатларда вақтни йўқотмасликка ва “Ҳиндистон жавоҳири”нинг кўринишидан иссиқ тушгунча, куннинг қулай вақтида завқ олиш имконини беради.
Мақбаранинг ишлаш жадвали ва чипталар нархи ўзгаришсиз қолади.
Тож-Маҳал 17-аср ўрталарида подшоҳ Шоҳжаҳон буйруғи билан унинг туғруқ вақтида вафот этган рафиқаси Мумтоз Маҳал шарафига қурилган. Мақбара Ҳиндистоннинг “ташриф қоғози” ва мамлакатдаги энг машҳур ёдгорлик ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026