Ўзбекистон | 15:32 / 07.03.2018
15796
1 дақиқада ўқилади

Рецептларни қўлда ёзишдан воз кечилади

Фото: KUN.UZ

Беморлар тиббий ёзувлари ва рецептлар электрон шаклга ўтказилади. Бу президент фармони билан тасдиқланган 2018 йилги Давлат дастурида назарда тутилган.

Барча бирламчи тиббий ҳужжатлар, жумладан рецептлар, электрон шаклга ўтказилади. Қўл билан ёзишдан бутунлай воз кечиш алоҳида таъкидланган.

Бундан ташқари, рецепт тегишли дорихона маълумотлар базасида жойлашганлигини таъминлайдиган ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилган.

30 мартга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак.

Ижрочилар сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган.

Дастурда молиялаштириш манбалари кўрсатилмаган, деб ёзмоқда Spot.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид