Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 65 зобит умрбод қамалди
Туркиядаги суд ҳарбий-денгиз кучларининг 65 нафар зобитини умрбод озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. Улар 2016 йилдаги давлат тўнтаришига уринишда айбланганди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, 18 нафар зобитга оддий умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган бўлса, 47 нафари – сақлаш шароитлари анча қаттиқ бўлишни назарда тутувчи умрбод қамоққа маҳкум этилди.
Туркияда бир гуруҳ аскарлар ва зобитлар 2016 йилнинг 16 июлига ўтар кечаси давлат тўнтаришига уринишни амалга оширди. Истанбул ва Анқарада рўй берган тўқнашувлар натижасида 249 киши ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ одам жабрланди.
Мавзуга оид
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026