Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой: КХДР бўйича “икки ҳисса музлатиш” режаси тўғри бўлган
Пёнгчангдаги қишки Олимпиада-2018 вақтида Корея ярим оролидаги вазиятнинг яхшиланиши Россия ва Хитой таклиф этган “икки ҳисса музлатиш” бўйича режа тўғри ҳамда самарали эканини исботлади. Бу ҳақда ХХР ТИВ раҳбари Ван И маълум қилди.
"Шимолий Корея қишки Олимпиада вақтида ядро синовларини ўтказмади, АҚШ ва Жанубий Корея эса КХДРга қарши йўналтирилган қўшма машқларни тўхтатди. Бу Хитойнинг “икки ҳисса музлатиш” тўғрисидаги таклифи ушбу муаммони ҳал этиш учун тўғри тавсия бўлгани ва Пхеньян ҳамда Сеул ўртасидаги муносабатларни яхшилашга асослар яратганини исботлайди", - дея маълум қилди Ван И.
Унинг таъкидлашича, Корея ярим ороли муаммоси бутун дунёдаги энг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир, ҳамда “Пёнгчангдаги Олимпиада томонидан тақдим этилган имкониятдан фойдаланиб, КХДР ва Жанубий Корея ўзаро алоқаларда муваффақиятга эришди”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти вакиллари билан муҳим келишувга эришгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026