Жаҳон | 12:04 / 08.03.2018
13634
1 дақиқада ўқилади

НАТО Туркиянинг қадамидан жиддий хавотирга тушиб қолди

Фото: Reuters

НАТО Ҳарбий қўмитаси раҳбари Петр Павелнинг маълум қилишича, Туркия томонидан Россиядан С-400 ракета мажмуасининг харид қилиниши альянсда жиддий хавотирга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Breaking Defence хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Петр Павелнинг фикрича, С-400 НАТО технологияларига мос эмас, шу сабабдан Россия зенит-ракета мажмуалари альянс ҳаво ҳужумидан мудофаа умумий тизимига интерграция қилинмай, балки алоҳида бирлик сифатида қўлланилади.

Шунингдек унинг таъкидлашича, асосий муаммо тезкор маълумотга алоқадордир, у НАТОнинг Туркиядаги ҳарбий инфратузилмаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олади.

Унинг фикрига кўра, ушбу маълумот кейинчалик Россия тизимларида сақланиб қолади, балки РФ ҳукуматига ҳам берилиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид