Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомашинани ўғирлаб, ёқиб юборганлар қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жиноят содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 5 март куни номаълум шахс Спутник 3-даҳа 21-уй олдида қаровсиз қолдирилган шу уйда яшовчи, С.Р.га тегишли “ВАЗ-2105” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида Тошкент вилояти Янгийўл тумани Дўстлик жамоа хўжалиги ҳудудидан автомашина тўлиқ ёнган ҳолда топилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сергели тумани 7-даҳа 8-уйда яшовчи, 1997 йилда туғилган И.Г. ва 4-даҳа 14-уйда яшовчи, 1996 йилда туғилган Т.Г. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
16:28 / 13.06.2026