Жамият | 09:00 / 09.03.2018
15604
5 дақиқада ўқилади

Tripline.uz билан дунё бўйлаб осон ва ортиқча тўловларсиз саёҳат қил

Фото: Tripline.uz

Саёҳат – ҳар биримизнинг кўнглимиздаги орзу. Баъзан нотинч кундалик ҳаётнинг асирлигидан қочиб, денгиз ва тропик томон йўл олиш ёки бўлмаса бошқа бир шаҳар бўйлаб сайр қилиш истаги пайдо бўлади ва бу янги таассуротлар ва ҳақиқий дам олишни англатади. Бироқ, саёҳат пакетлари нархининг баландлиги бунга имкон бермайди. Энг мақбулини топиш учун ўнлаб турли хилдаги таклифларни солиштиришга, ҳар бирининг тафсилотларини ўрганишга ёки мустақил саёҳат қилишга тўғри келади.

Tripline.uz янги хизмати бу каби муаммоларни ҳал этади. Унинг кўмагида сиз бир лаҳзада тайёр сайёҳлик пакетини танлашингиз, унинг дастури билан танишишингиз ва уйдан чиқмаган ҳолда тўловни амалга оширишингиз мумкин. Бунда биргина сайтнинг ўзида барча муаммоларни ҳал этиш: авиачипталар харидидан тортиб (тез орада бу хизмат жорий этилади) меҳмонхоналар, трансфер ва сизга зарур бўлган саёҳатларни бронлаш имкони мавжуд.

Фото: Tripline.uz
Акмалхон Абдуллаев - Tripline.uz асосчиларидан бири.

 

Tripline.uz  бугунги кунда 20 дан зиёд дам олиш учун ва хизмат сафарларини ташкиллаштириш учун пакетларни таклиф этувчи сайёҳлик операторлари билан ҳамкорлик қилади. Экскурсияларнинг нархи, дастурларнинг турли-туманлиги, меҳмонхоналар таснифи, жойлашуви, саёҳат режалари ва галереяларни солиштиришингиз мумкин. Бу ўз навбатида, саёҳат қилишни истаганлар ва сайёҳлик операторларига ортиқча харажатлар тўламаслик учун яратилган digital-туризм соҳасидаги ягона савдо майдони ҳисобланади.

Мақсадимиз – инсонларнинг ҳаётини осонлаштириш ва саёҳат қилиш учун имкон яратишдир, чунки биласизки, бошқа бир жойда бир кунни ўтказиш, уйда ўн йилни ўтказишдан-да кўпроқ мароқ беради. Мени ҳар доим Стив Жобс илҳомлантирган, айниқса, унинг ақлсизлар ҳақидаги ибораси. Мен ўзгаришлар киритишни, одамларнинг ҳаётини соддалаштириш, максимал даражада яхшилашни истайман. Мен ўзимни ва жамоамни ақлдан озган деб ҳисоблайман, чунки фақат улар дунёни ўзгартира оладиган ва ўзгартиришга қодир эканлигига ишонади, - деб таъкидлайди Tripline.uz асосчиси Искандар Фозилов.

Фото: Tripline.uz

Ўзингизга маъқул келган сайёҳлик пакетини уйдан чиқмаган ҳолда бронлашингиз мумкин: аризани онлайн тўлдириб, тўловни пластик карта ёрдамида ёки кўрсатилган жойда нақд пул асосида амалга оширишингиз мумкин. Шундан кейингина чамадонни йиғиб, йўлга отланиш имконига эгасиз.

Фото: Tripline.uz
Азизов Мирумиджон - Tripline.uz асосчиларидан бири.

Етакчи сайёҳлик агентликлари билан ҳамкорлик қилиш натижасида, сиз дунёнинг турли мамлакатларига саёҳат қилишингиз учун ўнлаб таклифлар ва улардан ўзингиз учун энг қулайи ва фойдалисини танлаш имконига эга бўласиз.

Янгиликлар – бу мен учун мақсаддир. Бизнинг давримизда бирор бир янгилик қилиш жуда мураккаб, сабаби биз IT асрида яшамоқдамиз. Ҳайратланарлиси, бошқалар учун, ҳатто ўзимиз учун ҳам айтарли муҳим бўлган ишларни амалга ошира олдик. Мақсад аниқ – ҳеч қандай тўсиқни кўрмаяпман, - дейди мазкур хизмат асосчиси Азизбек Икромов.

Фото: Tripline.uz

Бундан ташқари, Tripline.uz  Ўзбекистон бўйлаб меҳмонхоналарни бронлаш имконини беради. Агарда сиз республикамизнинг бирор бир шаҳрига саёҳат қилишни режалаштирган бўлсангиз, у ҳолда ўзингизга маъқул бўлган меҳмонхонани танлашингиз, шунингдек онлайн тарзда брон қилишингиз, сўнгра манзилга етиб келгач, олдиндан банд этилган хонага дарҳол жойлашишингиз мумкин.

Сиҳатгоҳларда дам олишни хуш кўрувчилар эса онлайн тарзда йўлланмаларни харид қилиш имкони яратилган, шу билан бирга буюртмани расмийлаштиришдан аввал 3D-турлар билан танишишлари мумкин. Тез орада 3D-турлар барча меҳмонхона ва сиҳатгоҳлар учун жорий этилади ва бу сизга ҳар бир яшаш манзилларини батафсил кўриб чиқиш ва танлаш учун имкон беради.

Tripline.uz  сиз учун “қайноқ таклифлар”ни, яъни янада арзон ва қулай бўлган нархларни таклиф этади. Режаларимиз - келгусида iOS ва Android қурилмалари учун мобил иловаларни ҳам ишга тушириш, шунингдек дунё бўйлаб саёҳатлар базасини кенгайтиришдир. 

Tripline.uz – Саёҳат қил. Осон.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид