Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиарейслар тўлиқ тикланади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбе шаҳрига ташрифи давомида Ўзбекистон ва Тожикистон тез орада темир йўл, автомобиль ва ҳаво йўллари қатновларининг тўлиқ тикланиши бўйича ишлар амалга оширилиши борасида келишувга эришишди. Шу билан бирга, транзит ташувлар тарифларини пасайтириш ҳам кўзда тутилмоқда, дея маълум қилган журналистларга Имомали Раҳмон.
1992 йилда Тожикистонда фуқаролар уруши бошланганидан сўнг Ўзбекистон икки мамлакат ўртасидаги темир йўл қатновларини ёпганди, фақат транзит қатновларга рухсат берилганди. 2011 йилда Ўзбекистон барча поездлар қатновини тўхтатди. 2012 йилнинг баҳорида Ўзбекистон Тожикистоннинг Хатлон вилояти йўналишидаги темир йўлларини таъмирлашга киришди. Раҳмон мазкур темир йўл участкаси фаолияти қайта тикланиши муҳимлигини таъкидлади.
"Бугун биз мазкур участка эксплуатациясини йўлга қўямиз. Биз чегара бўйича деярли барча ҳал қилинмаган масалаларни мувофиқлаштирдик", - деди Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев билан музокаралар якунлари бўйича баёнот берар экан. Ушбу темир йўл орқали Хатлон вилояти корхоналарида ишлаб чиқарилувчи маҳсулотлар ташилади.
Транзит юклар тарифларининг пасайиши икки мамлакат ўртасида темир йўл орқали юк ташиш ҳажмининг ошиши учун хизмат қилади. Бундан ташқари, бу темир йўл тармоғининг ишга тушиши шарофати билан Кулоб-Москва йўналиши бўйича йўловчи поезди йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026