Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти КХДР ва Трамп ҳақида: бу тарихий воқеа
Фото: Reuters
Жанубий Корея етакчиси Мун Чжэ Ин КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан эҳтимолий учрашувини «тарихий воқеа» деб атади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, бу учрашув «Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш йўлига қадам қўйишда жуда муҳим аҳамият касб этиши мумкин».
Аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампга учрашув ўтказиш таклифини йўллагани хабар берилганди. Трамп Ким Чен Иннинг май ойигача учрашиш таклифига розилик берган. Бу ҳақда Жанубий Корея президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён Трамп билан музокаралардан кейин маълум қилган.
Мавзуга оид
13:42 / 16.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ президенти беш йилга қамалди
23:02 / 13.01.2026
Прокурорлар Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн учун ўлим жазосини сўради
16:33 / 06.01.2026
«Расм сифати яхши, тўғрими?» — Ли Хитой билан муносабатларни тиклашга уринмоқда
11:34 / 29.12.2025