Жаҳон | 23:10 / 10.03.2018
10636
1 дақиқада ўқилади

Латвияда Давлат даромадлари хизмати раҳбари жонсиз ҳолда топилди

Фото: Gorod.lv

Латвияда Давлат даромадлари хизмати бош директори Илзе Цируле вафот этди. 53 ёшли давлат хизматчисининг жасади унинг уйида ҳеч қандай зўравонлик аломатларисиз топилган. 

Аёл амалдорнинг вафоти сабаби номаълумлигича қолмоқда. Полиция вакилининг айтишича, суд-тиббиёт экпертизаси белгиланади.

Латвия молия вазирлиги вакили Арно Пяткиннинг айтишича, Давлат даромадлари хизмати бош директори вазифаларини вақтинчалик бажарувчи шахс 12 март куни тайинланиши мумкин. Шу куни молия вазирининг Давлат даромадлари хизмати раҳбарияти билан учрашуви белгиланган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид