Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президентининг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи ниҳоясига етди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Тожикистон давлати ва халқининг бу воқеадан хурсандлиги бутун ташриф давомида, ҳар бир жабҳада яққол сезилиб турди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевни Душанбе халқаро аэропортига Имомали Раҳмоннинг ўзи кузатиб қўйди. Бу ҳам протоколда кўзда тутилмаган, илгари кузатилмаган ҳолат бўлди.
Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентига қандай совға берганини айтди
Эслатиб ўтамиз, ташриф чоғида президентларнинг яккама-якка учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Тожикистон расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибдаги учрашувда ҳамкорликнинг бошқа муҳим масалалари ҳам кўриб чиқилди. Музокаралар якунида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма баёнот, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Бундан ташқари, савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга доир 27 ҳужжат имзоланди.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025