Ўзбекистон | 13:25 / 10.03.2018
61189
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Captiva ва Land Cruiser ёниб кетди

2018 йилнинг 9 март куни, соат тахминан 14:16да пойтахтнинг Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси 6-уй орқасида бўлган “Бек Мафтуна Малика” МЧЖга қарашли автотураргоҳ ҳудудида ёнғин чиққан. Бу ҳақда Facebook'даги гуруҳлардан бирида маълум қилинди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Маълум бўлишича, ёнғин оқибатида шу автотураргоҳда турган “Captiva” русумли автомобилнинг мотор ва салон қисмига зарар етган. Шунингдек, унинг ёнида бўлган “Toyota Land Cruiser” автомашинаси мослаштирилган тиркамали ташиш воситаси билан биргаликда бутунлай ёниб кетди.

Ёнғин сабаби номаълумлигича қолмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид